• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қаршида институтнинг 3-босқич талабаси ўз жонига қасд қилди

    Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва баъзи ОАВларда Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтининг 3-босқич талабаси, гуруҳ сардори институтдаги порахўрлик туфайли ўз жонига қасд қилгани хусусида хабар тарқалди. Хабарда қайд этилишича, гуруҳ сардорининг ўлимини унинг курсдошлари институтда сессия пайтида кучаядиган порахўрлик билан боғлаган. Институт мутасаддилари эса буни рад этган.

    Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.

    Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти.
    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири вазиятга ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

    Маълум бўлишича, 2 июнь куни ўз жонига қасд қилган талаба институтнинг технология факультети 3-босқич талабаси А.Ё. бўлган.

    — 1 июнь, шанба куни 3-парадаги инглиз тили дарсида битта партада ўтиргандик, — дейди марҳум А.Ё.нинг курсдоши Моҳинур Абдукаримова. – Курсдошимда бирор бир тушкунлик ёки нимадандир сиқилиш ҳолатини кузатмадим. Доимгидек хушчақчақ эди.

    Моҳинур Абдукаримова.

    Моҳинур Абдукаримова.
    Фото: «Дарё»

    Моҳинур Абдукаримовага кўра, А.Ё. табиатан хушчақчақ бола бўлган. Ҳамма билан бирдек муносабатда бўлган.

    Технология факультетида таҳсил олувчи Зулайҳо Файзуллаеванинг фикрича, курсдоши А.Ё. 3-босқичгача бўлган давр мобайнида бирор бир бола билан тортишган ёки уришмаган. Ҳамма билан яхши кайфиятда мулоқотга киришган. Барча курсдошларини бирдек яхши кўрган.

    Зулайҳо Файзуллаева.

    Зулайҳо Файзуллаева.
    Фото: «Дарё»

    — Баъзан гуруҳ сардорларида шаҳар ва қишлоқдан келган курсдошларини ажратиш ҳолати кузатилади, аммо курсдошимиз А.Ё. ҳеч қачон бундай қилмаган, — дейди Зулайҳо Файзуллаева. – Барчага бирдек муносабатда бўлган.

    Ушбу факультет талабаларидан яна бири Дилдора Ҳазратқулованинг сўзларига кўра, институтда сессия пайтида порахўрлик авж олади, бундай пайтларда гуруҳ сардорлари ўқитувчи ва деканга пул йиғиб беради деган гап ғирт уйдирма.

    — Шу даргоҳда уч йилдан бери таҳсил оладиган бўлсам, талабага баҳо қўйиб бериш учун бирор марта ўқитувчининг пул сўраганини эшитмадим, — дейди Дилдора Ҳазратқулова. – Институт талабалари учун умуман харажат деган гап йўқ. Масалан, бизнинг гуруҳда умуман пул йиғилмаган.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган институт ўқитувчиларидан бирининг айтишича, ҳақиқатдан ҳам институтда сўнгги икки йил давомида жуда катта ўзгаришлар содир бўлган, жумладан ўқитувчиларнинг сессия пайтида талабалардан пул олиш ҳолатлари кескин камайган. «Аммо коррупция балоси умуман йўқ бўлиб кетди, дея айтолмайман», — дейди институт ўқитувчиси.

    Марҳум А.Ё.нинг курсдошлари Жамшид Эшпўлатов ва Равшан Чоршанбиевларнинг қўшимча қилишича, А.Ё. жуда киришимли бола бўлган. Моддий таъминот борасида унда қийинчилик бўлмаган.

    Равшан Чоршанбиев.

    Равшан Чоршанбиев.
    Фото: «Дарё»

    — 1 июнь, шанба куни дарсдан сўнг А.Ё. менинг ёнимга ҳам кирди, — дейди гуруҳ раҳбари Дилфуза Ражабова. – Тугалланмай қолган ишларимиз бор эди. Уни якунладик. Талабам ҳар доимгидек хушчақчақ эди. Кайфиятида тушкунлик сезилмади.

    Дилфуза Ражабова талабасининг ўлими ортидан шов-шув ясаб, ўқувчисини кўпайтиришга ҳаракат қилаётган хориж ОАВсининг фаолиятини қоралаб, номардликда айбламоқда.

    — «Институтда пора жуда авжга чиққан. Декан ва домлаларга порани староста йиғиб беради. Янги декан старосталарни ведомост қиламан деганди. Ўтган йил ведомост қилмаслик учун 50 доллардан олишган», деган олди-қочди, ақлга сиғмайдиган гапларни асоссиз ёзишдан нима наф, — дейди Дилфуза Ражабова. — Шу ҳақда мақола ёзмоқчи экансан, кел, кўр ўрган. Ана ундан кейин ёз-да.

    Дилфуза Ражабова.

    Дилфуза Ражабова.
    Фото: «Дарё»

    Дилфуза Ражабованинг ҳикоя қилишича, бу мудҳиш воқеа 2 июнь куни кеч соат 9-10 лар атрофида рўй берган. Улар бу ҳақда 3 июнь куни эрталаб хабар топишган.

    Марҳум А.Ё.нинг уйдагилари билан гаплашишга ҳаракат қилганимизда, унинг акаси бу борада гапириш ота-онаси учун жуда оғир эканлигини айтиб, ҳеч қандай маълумот беролмасликларини билдирди.

    11.06.2019, 14:58   Изоҳ (0)   70423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев кузда Японияга боради

    11.06.2019, 14:45

    «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибини турар жойи бўйича ҳисобга олиш тизими билан алмаштиришни таклиф қилди

    11.06.2019, 12:45

    Андижон туманида газолин орқали ҳаммом ёқмоқчи бўлган фуқаро танасининг 95 фоизи куйиб кетди

    11.06.2019, 12:31

    Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан 1 июндан 15 июнга қадар долзарб 15 кунлик эълон қилинди

    11.06.2019, 12:21

    Қўқондаги тарихий обидалар ва йўналишлар Google Maps хариталар дастурига киритилади

    11.06.2019, 12:10

    Наманганда Француз альянси филиали ваколатхонаси очилди

    11.06.2019, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз



    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Армиямиз кенг кўламли урушга тайёр ва Сурияга зарба беришни давом эттирамиз” — Исроил Бош штаби раҳбари 

    Дунё | 22 июл, 22:20

    Реклама | 22 июл, 21:00

    “АҚШнинг ташкилотдан чиқиши кутилган эди” — ЮНЕСКО бош директори

    Дунё | 22 июл, 22:10

    Аббосбек Файзуллаев “Башакшеҳир” учун тиббий кўрикдан ўта олмадими?

    Спорт | 22 июл, 22:04

    Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайишда давом этмоқда

    Ўзбекистон | 22 июл, 21:55

    Австралиялик машҳур авиаблогер стюардессага уйланди ва тўйини самолёт бортида ўтказди

    Лайфстайл | 22 июл, 21:45

    ЖАР парламентига президентга ишончсизлик вотуми тўғрисидаги қарор лойиҳаси киритилди

    Дунё | 22 июл, 21:35

    Мўғулистонда 1800 йиллик қабр топилди

    Дунё | 22 июл, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.