Бухоронинг Когон туманидаги «Хўжа Баҳоуддин Нақшбанд» зиёратгоҳида жойлашган қуриган тут дарахти олиб ташланди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Бухоро вилояти вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, қуриган дарахт идора раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг 7 майдаги «Дарахт ва тош кабиларни муқаддас деб билишнинг ширклиги тўғрисида»ги фатвосига асосан олиб ташланган ва Нақшбанд мажмуасидаги музейга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу дарахт атрофида айланиш ва бошқа амаллар ширк экани бир неча бор айтилган ва кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.
Изоҳ (0)