Қосим-Жўмарт Тўқаев сайловчиларнинг 70,96 фоиз овозини тўплаб, Қозоғистондаги президентлик сайловларида ғолиб чиқди. Бу ҳақда мамлакат марказий сайлов комиссияси аъзоси Лаззат Сулаймон маълум қилди, дея хабар берди «РИА Новости».
«Тўқаев 70,96 фоиз овоз олди. Сайловларда бунга ҳуқуқи бўлган сайловчиларнинг 77,4 фоизи иштирок этди», — деди у МСК мажлиси давомида.
Комиссиянинг якуний натижаларига кўра, журналист ва сиёсий арбоб Амиржон Косанов 16,23, парламент қуйи палатаси депутати Дания Еспаева 5,05 фоиз овоз тўплаган.
Қосим-Жўмарт Тўқаев унинг инаугурация маросими 12 июнга режалаштирилганини маълум қилган.
Изоҳ (0)