АҚШ адлия вазирлиги Wikileaks асосичси Жулиан Ассанжни экстрадиция қилиш бўйича Буюк Британияга расмий сўров юборди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, сўров 6 июнь куни юборилган.
Икки давлат ўртасидаги келишувга кўра, мазкур жараён гумонланувчи ҳибсга олинганидан бошлаб 60 кун ичида, яъни 10 июнгача амалга оширилиши керак эди.
Ушбу ҳужжатга асосан, АҚШ сўров юборилганидан сўнг Ассанжга янги айбловлар эълон қила олмайди.
Изоҳ (0)