10 июнь куни Нью-Йоркдаги осмонўпар бинонинг 54-қаватига вертолёт келиб урилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Тўқнашув оқибатида бинонинг томида ёнғин юзага келган. Вертолёт бортида бўлган бир киши воқеа жойида вафот этган. Бино тўлиқ эвакуация қилинган.
Губернатор Эндрю Куомонинг маълум қилишича, нохуш ҳодисаса террористик ҳаракатларнинг аломатлари йўқ. Вертолёт фавқулодда қўнишни бажарган.
787 7th ave, #midtown NYC. We’re 1 block south. 20 mins ago there was a loud sound like a too-low #helicopter & I looked up and saw sheet of flame on roof and then smoke. News reports saying helicopter/small plane crash onto roof which would be consistent with what I heard/saw. pic.twitter.com/swY3ksLskH
— Lance Koonce (@LHKoonce) June 10, 2019
Ижтимоий тармоқларда вертолётнинг бино билан тўқнашгани тасвирланган видео пайдо бўлди. Ундан кўриш мумкинки, учувчи ноқулай об-ҳаво шароитида вертолётни бошқаришга қийналган.
Изоҳ (0)