Хитойнинг Сзилин провинциясида шахта ўпирилиши содир бўлди. «Газета.ru»нинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, яна ўн киши жароҳатланди.
Хабарда айтилишича, шахтанинг ўпирилишига 2,3 магнитудали зилзила сабаб бўлган. Оқибатда кончилар ер остида қамалиб қолган.
Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари якунланган, жабрланганларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.
Изоҳ (0)