Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари «Алроса» компаниясидан юзлаб олмос ва бриллиантларни ўғирлаган бандани қўлган олди, деб ёзади Sputnik.
Хабарда айтилишига қараганда «Алроса» компанияси ходими Елена Канунникова ушбу қимматбаҳо тошларни компания биносидан олиб чиқиб кетиш вақтида қўлга олинган.
Жиноий гуруҳга уч киши аъзо бўлган. Унинг шериклари — Владимир Табидзе ва Владимир Гординскийлар эса олмосларни сотиш билан шуғулланган.
Қўлга олинган фуқаролар ёнидан нархи 22 миллион рубль бўлган олмослар топилган. Жиноятчиларнинг уйидан эса 500 дан ортиқ ишлов берилмаган олмослар, 11 та бриллиант топилган. Ундан ташқари 2 миллион доллардан ортиқ нақд пул борлиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, «Алроса» — Россиянинг энг йирик қимматбаҳо тошлар ишлаб чиқарувчи компаниясидир. «Алроса» дунёдаги барча олмосларнинг 26 фоизини қазиб олади.
Изоҳ (0)