«Ювентус» раҳбарияти клубга янги бош мураббий тайинлангунга қадар жамоани тўлиқ янгиламоқчи. Бу ҳақда Tuttosport хабар берди.
Туринликлар раҳбарияти жамоа асосий таркиб ўйинчиларининг тўрт нафарини сотиб юборишга тайёр. Ушбу трансферлардан туринликлар 110 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Маълум бўлишича, Хуан Куадрадо, Маттиа Перин, Марио Манжукич ва Жоау Канселу жамоани тарк этади.
Маурицио Саррининг Турин клубига бош мураббийлигига тайинланиши кун сайин ойдинлашмоқда. «Юве» италиялик мутахассиснинг келиши борасида Лондоннинг «Челси» клуби билан деярли келишувга эришди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)