УЕФА Миллатлар Лигаси мусобақасининг финалида Португалия терма жамоаси Нидерландия устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мусобақанинг энг яхши ўйинчиси номи Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Бернарду Силвага, мусобақа тўпурарлиги эса учта гол урган Криштиану Роналдуга насиб қилди.
Энг яхши ёш ўйинчи сифатида Нидерландия термаси хавбеки Фрэнки де Йонг эътироф этилди. Финал учрашувининг энг яхши ўйинчиси номи эса португаллар ҳимоячиси Рубен Диашга насиб этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)