Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигаси финалида Нидерландияни мағлуб этиб (1:0), мусобақа бош совринига эга чиқди.
Бу Португалия терма сардори Криштиану Роналду учун фаолиятидаги 29-соврин бўлди.
Терма жамоа миқёсида эса Роналдунинг совринлари 2 тага етди. У аввалроқ Евро—2016 мусобақасида ҳам ғолиб чиққанди.
34 ёшли футболчи қолган барча совринларини клубдаги фаолиятида қўлга киритган. «Спортинг»да — 1 та, «Манчестер Юнайтед»да — 9 та, «Реал Мадрид»да — 15 та, «Ювентус»да — 2 та.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)