Португалия терма жамоаси Миллатлар Лигаси финалида Нидерландияни мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди. УЕФА ғолиб ва совриндорлар ишлаб олган маблағлар миқдорини ошкор қилди.
Мазкур ғалаба португалларга 10,5 миллион евро келтирди. Финалчи Нидерландия эса ғолибдан 1 миллион кам — 9 миллион евро ишлаб олди.
Учинчи ўринни қўлга киритган Англия эса 8 миллион, 4-ўриндаги Швейцария бўлса, 7 миллион еврога эга бўлди.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)