Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Doing business with Namangan» халқаро инвестиция форуми якунига етди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Форумда 500 дан ортиқ меҳмон, жумладан, 36 давлат компания ва корхоналари вакиллари, мамлакатдаги дипломатик корпус ва хорижий ОАВ ходимлари, Ўзбекистоннинг 18 давлатдаги элчиси иштирок этди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камоловнинг билдиришича, форум доирасида 50 дан ортик келишув ва шартнома имзоланди. Уларнинг умумий суммаси 350 миллион долларга яқин ва 20 та давлатни қамраб олади.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Жумладан, Ҳиндистоннинг Ultimate Investment компанияси билан ўтказилган музокаралар натижасида Наманганда уч ва тўрт юлдузли меҳмонхоналар қуриш бўйича 50 миллион долларлик битим имзоланди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хитойнинг Yantag Jimpeng Mining компанияси Поп туманида фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича 40 миллион долларлик лойиҳани амалга оширади.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Россиянинг «Тавиф савдо уйи» билан тўқимачилик маҳсулотлари экспорти бўйича 30 миллион долларлик келишувга эришилди.

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Австриянинг АМЕ International ва AVK компаниялари 10 миллион доллар кредит жалб этган ҳолда вилоят кардиология маркази моддий-техник базасини такомиллаштиради.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Тадбир иштирокчилари вилоятдаги «Art Soft Tex», «Chortoq mineral water», «Ideal» каби йирик компаниялар фаолияти билан танишди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Меҳмонлар Ахсикент археологик ёдгорлиги, «Chortoq resort» санаторий-соғломлаштириш маркази, Ибрат номидаги мажмуа, Наманган шаҳридаги яқинда анъанавий «Гуллар байрами» нишонланган Бобур номли боғда бўлди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади