Украина собиқ президенти Пётр Порошенкога қарши тўртинчи жиноят иши очилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Навбатдаги жиноят иши, гўёки, собиқ президент томонидан суд ҳокимияти узурпация қилиниши (қонунга хилоф равишда тортиб олиниши)га алоқадор. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Андрей Портнов — Украина собиқ президенти Виктор Янукович маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 21 май куни Украина Давлат тергов бюроси давлат ҳокимияти амалдорларига, жумладан Пётр Порошенкога қарши давлатга хиёнат қилиш ва суд ваколатларини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш қўзғатган эди.
22 май куни эса Порошенко 227 миллион доллардан ортиқ пулни ўғирлаганликда айбланиб, иккинчи жиноий иш қўзғатилган эди.
24 май куни очилган жиноят иши доирасида эса Порошенко «Кузница на Рибальском» заводи савдосида 300 миллион доллар миқдоридаги жиноий даромадни қонунийлаштирганликда айбланди.
Изоҳ (0)