Иқтисодчи, SEB банки раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Гитанас Науседа Литва президентлигига сайловнинг иккинчи босқичида қўли баланд келмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
У сайловчиларнинг 71,12 фоиз овозини тўплади. Рақиби, собиқ молия вазири Ингрида Шимоните учун 27,45 фоиз овоз берилган. У мағлубиятини тан олиб бўлди.
Литва президентлиги лавозими учун 9 нафар номзод курашди. 12 май куни бўлиб ўтган сайловнинг биринчи босқичида Шимоните 31,31, Науседа эса 30,94 фоиз овоз тўплаганди. Номзодлар орасида амалдаги бош вазир Саулюс Сквернялис ҳам бор эди. 19,85 фоиз овоз берилган Сквернялис истеъфога чиқишини билдирди.
Маълумот учун, Литва президенти 5 йилга ва узоғи билан икки муддатга сайланади. 2009 йил май ойидан бери ушбу лавозимни Даля Грибаускайте эгаллаб келаётганди.
Изоҳ (0)