АҚШнинг Оклахома штати, Эль-Рено шаҳрига ёпирилган торнадо меҳмонхонани вайрон қилиб, камида икки киши ҳалок бўлишига сабаб бўлди, деб хабар берди Forum Daily.
«Ҳозирги пайтда Эль-Рено сизнинг дуоларингизга муҳтож», — деб ёзган шаҳар мери Метт Уайт. Мер трейлерлар боғида икки киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Оклахома-Ситининг KWTV-TV мухбири меҳмонхона ёнида вайроналар остидан чиқарилган қурбонларни кўрганини маълум қилган. Айрим одамлар бедарак йўқолган деб топилмоқда. Уларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.
Торнадо The American Budget Value Inn меҳмонхонасига жиддий зиён келтирган. Фавқулодда вазиятлар бригадаси меҳмонхонанинг иккинчи қавати қулаб тушганидан кейин ундан қолган қолдиқларни текширмоқда.
Шаҳар мери Эль-Рено ҳалокатдан тикланишига умид билдирган. Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳукумат бутунлай тайёр бўлиб, қутқарувчиларни ҳалокат жойларига қандай қилиб хавфсиз етказиш мумкинлигини баҳолашга ҳаракат қилмоқда.
Эль-Ренода 16 700 киши яшайди. Оклахома штатининг Norma nшаҳридаги Миллий об-ҳаво хизмати Twitter’да Оклахома аҳолисини торнадодан огоҳлантирган. «Торнадони кўра олмайсиз, бошпана жойига етиб олиш учун етарлича вақтингиз бўлмайди», — дейилган огоҳлантиришда.
NEW drone video showing near total destruction of trailer home park in El Reno! Search and rescue workers can be seen picking through the rubble for survivors! @kfor #OKWX pic.twitter.com/rHAu2hChiZ
— Aaron Brackett (@Aaron_Brackett) May 26, 2019
Изоҳ (0)