Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши фахрий раиси умрбодлик мақомини олди. Бу ҳақда унинг Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан учрашуви давомида маълум бўлди, дея хабар беради Қозоғистон президенти сайти.
Мавлуд Чавушўғли Назарбоевга бундай мақом тақдим этилиши унинг турк дунёсини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси билан изоҳланишини маълум қилди.
ТИВ раҳбари президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон номидан Назарбоевни яқин орада Туркияга ташриф буюришга таклиф қилди.
Изоҳ (0)