Германия канцлери Ангела Меркелнинг Христиан-ижтимоий иттифоқи ҳамда Демократ-христианлар иттифоқи Европарламент сайловларида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Meduza.
Die Welt нашрининг маълум қилишича, альянс 28,6 фоиз овоз тўплаб 1979 йилдан буён Европарламентда ўтказилиб келинаётган сайловлардаги энг паст кўрсаткични қайд этган.
Иккинчи ўринни 20,9 фоиз овоз билан «Яшиллар» эгаллади. Учинчи ўрин эса Германия Социал-демократик партиясига насиб этди (15,3 фоиз овоз). «Германия учун муқобил» ўта ўнг партияси эса 10,8 фоиз билан тўртинчи ўринга чиқди.
Изоҳ (0)