Миср пойтахти Қоҳиранинг шимоли-шарқида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида 9 нафар полициячи ҳалок бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Al Youm As Sabia порталининг маълум қилишича, полициячиларни олиб кетаётган пикап Исмоилия шаҳри яқида юк машинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲдан кейин автомобиль ёниб кетгани сабаб унинг ичидаги икки зобит ва 7 нафар аскар машинадан чиқишга улгурмай, ҳалок бўлган.
Полициячилар Искандариядан Шимолий Синайдаги хизмат жойларига кетаётган бўлган.
Тахмин қилинишича, ЙТҲ ҳайдовчилар томонидан йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида юз берган.
Изоҳ (0)