Хитойнинг Шандонг провинциясида газ сизиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Ҳодиса Шарқий Фужиан вилоятида рўйхатдан ўтган юк кемасида содир бўлган. Юк кемаси Лунян шаҳар портида эди.
Қайд этилишича, кема ичидагилар ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Газ сизиб чиқиши сабаблари ошкор этилмаган.
Изоҳ (0)