Ҳиндистон президенти Рам Натх Ковинд «Бхаратия жаната парти» (БДП) етакчиси Нарендра Модини бош вазир этиб тайинлади. Бу ҳақда Ҳиндистон президентининг Twitter саҳифасида маълум қилинди, деб хабар берди «ТАСС».
Президент 25 май, шанба куни Моди билан учрашди ва ундан мамлакатнинг янги ҳукуматини шакллантиришни ҳамда вазирлар маҳкамаси аъзолари рўйхатини тақдим этишни сўради.
«Яқин кунлар ичида ҳукумат фаолиятини бошлайди. Ҳеч бир сония бежиз кетмайди», - деди Нарендра Моди.
Ҳиндистонда бир ойдан ортиқроқ давом этган парламент сайловлари 19 май куни ниҳоясига етди.
Изоҳ (0)