Мексика ҳарбий-денгиз флоти вазирлигига қарашли Ми-17 вертолёти қулаши оқибатида камида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Керетаро ва Сан-Луис-Потоси штатлари чегарасидаги Халпан-де-Серра тумани ҳудудида ўрмон ёнғинлари ўчирилишига жалб этилган ҳаво кемаси 24 май куни ҳалокатга учраганди.
Maxсус гуруҳ орадан бир кун ўтиб фожиа жойига етиб борган ва вертолёт қолдиқларига дуч келган. Ҳозирга қадар экипажнинг 5 нафар аъзоси жасадлари топилган. Уларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар бўлган.
Изоҳ (0)