«Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг апрель ойида эълон қилинган баҳорги ҳужуми муваффақиятсизликка учради. Бу ҳақда Афғонистон мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Асадулла Халиднинг сўзларига асосланиб, «ТАСС» хабар берди.
«Жорий йилда душманлар ўз тарафдорлари билан Афғонистонда ҳеч нарсани ўзгартира олмади. Жангариларнинг анъанавий баҳорги ҳужуми муваффақиятсизликка учради», — дейди Асадулла Халид.
«Толибон» радикал ҳаракати 12 апрель куни Афғонистонга «анъанавий баҳорги ҳужум» бошланганини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)