Кеча, 15 май куни Қуролли Кучлар академиясида билим юрти курсантлари ва АҚШ Қуролли кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг 36 нафар кадети иштирокида «Буюк саркардалар ва давлат арбоблари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Конференция давомида Академия курсантлари ва тингловчилари Амир Темур, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа буюк намоёндалар ҳақидаги маърузаларини ўзбек, рус, инглиз тилларида баён этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, хорижлик кадетлар учун Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, шонли ўтмиши ва бугуни тўғрисида тайёрланган ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ушбу учрашув аввало икки давлат ёшларининг ўзаро фикр алмашиши, эркин ва дўстона мулоқоти учун замин яратмоқда.

Таъкидлаш керакки, АҚШ Қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида Академия ҳамда Мудофаа вазирлигининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти, ўқув тизими, курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриб, Қуролли Кучлар академиясидаги ўқув жараёнлари билан танишган эди.