• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12674.37
    • RUB161.23
    • EUR14470.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухорода одам савдоси жинояти билан айбланиб, 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосини олган аёл жазодан озод қилинди

    Бухорода Жиноят ишлари бўйича вилоят суди раиси ўринбосари Абдуманнон Шайдоев раислигида олиб борилган суд ишида Бухоро шаҳрида яшовчи Мадина Ғафурованинг (исм-шарифи ўзгартирилган) апелляцияси кўриб чиқилди. Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-модда 2-қисмининг «е» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб одам савдоси жиноятини содир этиш) ва ЖКнинг 57-моддаси (Енгилроқ жазо тайинлаш) билан қўлланилган 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазосидан озод этилган.

    Мадина Ғафурова 1991 йилда Бухоро шаҳрида туғилган. 2 нафар фарзанди бор, айни пайтда ҳомиладор. Муқаддам судланмаган.

    2019 йилнинг 5 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судьяси Маҳмуд Орипов раислигида ўтказилган суд иши кўрсатмасига кўра, фуқаро Мадина Ғафурова бир гуруҳ шахслар билан олдиндан тил бириктирган. Одамлардан шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун ёллаб, жабрланувчини хорижга олиб ўтиб, одам савдоси жиноятини содир этган. У текин бойлик орттириш учун 1978 йилда туғилган самарқандлик фуқаро Шаҳло Холмуродова (исм-шарифи ўзгартирилган)ни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун уни Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасидан Баҳрайнга олиб ўтиш мақсадида унга виза очтирган, электрон чипта олиб берган. Тошкент шаҳридаги «Тошкент–Дубай–Баҳрайн» йўналишидаги самолёт орқали жўнатмоқчи бўлган вақтида Бухоро вилояти ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида ушланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилган.

    Ҳукмда жиноят иши бўйича жабрланувчи, деб кўрсатилган Шаҳло Холмуродова 2018 йилнинг 20 август куни Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза ёзган. Аризага кўра, Мадина Ғафурова уни аввалига Туркия давлатига яхши даромадли иш борлигини айтиб, кейин эса уни Туркияга эмас, балки Баҳрайн давлатига фоҳишалик билан шуғулланиб, пул топиш учун алдаб жўнатаётганлигидан хабар топганлиги ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

    Суд жараёнида фуқаро Мадина Ғафурова ўз кўрсатмалари орқали бу айбловларни рад этган. Судда жабрланувчи сифатида кўрсатилган Шаҳло Холмуродованинг Баҳрайнга учиб кетишига ўзининг алоқадор эмаслигини, у ИИБ ходимлари кўмаги билан кетишга улгурганини билдирган. Ҳимоя томоннинг фикрига кўра, ушбу жараён шу йўналишда фаолият олиб бораётган ички ишлар идораларининг соҳавий хизмат тармоқлари ходимлари томонидан ўйлаб топилган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган тезкор қидирув тадбирини амалга оширган ҳолда қонунга хилоф равишда саҳналаштирилган сохта жиноят бўлган.

    — Воқеалар ривожи аслида қуйидагича бўлган эди. 2018 йилнинг май ойида Баҳрайн давлатига бориш учун чиқиш визаси олиш мақсадида «Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни рамийлаштириш» бўлимига бордим. ИИБ вакили Санжар Очилов (исм-шарифи ўзгартирилган) мен билан суҳбат давомида ўз таклифини билдирди. Унинг таклифига кўра, одам савдоси билан боғлиқ масала юзасидан уларга тадбир уюштириб беришга кўмаклашишим, яъни хорижга чиқиб кетаётган қизларни ушлаб беришим ва бунинг эвазига хорижга чиқиш визаси тез кунда қўлимга тегиши керак эди. Санжар Очилов менга кузатув ойнаси орқали нотаниш аёлни кўрсатиб, уни таниш-танимаслигимни сўради. Мен уни ҳақиқатан танимаслигимни айтдим. Шунда мени хонадан чиқарди-да, у аёлни чақирди. Ҳаял ўтмай, аёл олдимга келиб, мен билан танишиш истагида эканлигини, нима иш билан шуғулланишимни сўради. Мен атир-упалар савдоси билан шуғулланишимни айтганимдан сўнг у ҳам бунга қизиқиши борлигини билдириб, қўл телефоним рақамини олди ва кетди. Санжар Очилов мени яна ўз олдига чақириб, у ўтказажак тадбир учун нима иш қилишим кераклигини тушунтирди. Уйга келиб, жуда кўп ўйландим. Виждонимга қарши чиқолмаслигимни тушуниб етдим. ИИБ вакили эса тинимсиз қўнғироқ қилишдан тўхтамасди. «Сиз билан танишган аёлнинг исми Сабина. Сиз уни танимайсиз. У қиз савдоси билан шуғулланади. Сиз бизга уни қўлга олишимизга кўмаклашасиз», деди. У аёл эса турли жиноятлар содир этиб, бир неча бор судланган экан. Мен ўзимдан қўрқиб, Санжар Очиловнинг мен орқали тадбир уюштиришига қаршилик кўрсатдим... Афсуски, менинг бу шартга кўнмаганим ўзимга қимматга тушди, — деди Мадина Ғафурова.

    Ўзини Сабина деб таништирилган аёл Бухоро шаҳар марказидаги ижара уйга фуқаро Мадина Ғафуровани таклиф этиб, ундан бир миллион сўмдан ортиқ бўлган атир-упаларни қарзга олган. Кейинчалик Мадина қарзларини бир неча бор сўрашига қарамасдан, Сабинадан пулни ундириб олишда қийинчиликка дуч келган. Орадан кўп ўтмай, Мадина атир-упалар савдоси билан шуғулланиш мақсадида саёҳат визаси билан 15 кун муддатга Баҳрайн давлатига кетган.

    — Қизим Баҳрайнга атир-упалар савдоси мақсадида кетгач, унга тегишли қарзларни ундириб олиш учун Бухоро шаҳри марказидаги уйда ижарада яшовчи Сабина исмли аёлни излаб келдим. Афсуски, маҳалла-кўй, участка нозирининг айтишича, у Сабина эмас, аслида Раъно Жумаева (исм-шарифи ўзгартирилган) экан, — деди қизига тегишли тегишли пулларни талаб қилиб борган Мадинанинг онаси Малика Рустамова (исми-шарифи ўзгартирилган), — бу аёл қийин-қистовимдан сўнг, қарз эвазига олган қимматбаҳо атир-упалар ҳақини турли баҳоналар билан бошқа товарлар бериш орқали тўлади.

    Мадина Ғафурова Баҳрайн давлатида сафардалик чоғида Имо ижтимоий тармоғи орқали унга ўзини Шаҳло Холмуродова (исм-шарифи ўзгартирилган) деб таништирган аёл ўзини Раънонинг дугонаси эканлиги, Раънонинг фирибгар ва юлғич эканлиги, ўзини ҳам жуда кўп бор «чув» туширгани, айни пайтда Баҳрайнга чиқиш масаласида Мадинадан ёрдам кераклиги, унга чиқиш визасини юборишини сўраган.

    — Менинг хатоим унга сайёҳлик визаси очтириб берганим бўлди. Баҳрайнга келгач, виза ҳақини тўлашини ва худди кўнглим сезгандек, бунда ҳеч қандай одам савдоси жинояти йўқлигини тушунтирдим. Бундан ташқари, Шаҳлога бегона давлатга бир ўзи ёлғиз келмаслигини, мени кутишини, 18 август куни Тошкентда бўлишимни ҳам билдирган эдим. Қизим туғма ногирон. Уни даволатиш учун 2–3 ой давомида Тошкентда юришимни, балки кейин бирга келишимизни ҳам билдирган эдим. Аммо Шаҳло визани бекор қилмасликни, ўзи хориждан қайтгунча менинг меҳмонхонада эмас, унинг уйидан фойдаланиб туришимни, бунинг эвазига 500 АҚШ доллари тўлашимни сўради. Мен рози бўлдим ва хориждан туриб, Шаҳлонинг Тошкентдаги уйида қизимни даволатиб яшашим учун танишим орқали Самарқандга 300 АҚШ доллари етказдим. Шаҳло эса хориждан қайтаётганимда ўзи учун атир-упалар ҳам олиб келишимни тайинлади, — деди Мадина Ғафурова.

    Ўтган йилнинг 18 август куни Мадина Ғафурова хориждан Тошкентга қайтган. Шаҳлонинг Баҳрайнга бориш учун самолётга учиш чиптаси 19 август кунига олингани сабабли, у ҳам шу куни Тошкентга келган. Мадина Шаҳлодан олдиндан тўловини амалга оширгани учун ундан уйининг калитини олиш мақсадида Тошкентда кўришишни таклиф қилган.

    Улар кўришган пайт Шаҳло Холмуродова ИИБ томонидан ўтказилаётган тадбирда Мадинани тутиб бериши кераклигини, аммо бундай қилмоқчи эмаслигини айтади. «Мадина, сизга уйимнинг калитини бера олмайман, чунки айни пайтда уйимда Раъно ҳамда ИИБ вакиллари бор. Сизнинг орқангиздан орган вакиллари тушган. Менга эса ҳозирги суҳбатимизни ҳам ёзиб олиш хизмати топширилган. Сумкамда диктофон ҳам бор. Аммо уни ўчириб қўйганман. Менга 1000 АҚШ доллари беришни ваъда қилишгани учун улар уюштираётган тадбирга қўшилиб қолдим. Қизим ҳомиладор. Пул учун шундай қилишга мажбур бўлдим. Сиз менга яхшилик қилиб, хорижга чиқиш учун виза очтириб бердингиз, сизга энди ёмонлик қилиш ниятидан йироқман. Уларнинг тадбири амалга ошмаслиги учун менга 100 АҚШ доллари беринг, мен Баҳрайнга учиш кунимни ўзгартираман, — дейди Шаҳло Холмуродова.

    Уларнинг суҳбати чоғида ҳақиқатан Санжар Очилов Шаҳло Холмуродовадан топшириғининг қандай кечаётганини сўраб, қўнғироқ қилган. Шаҳло Мадинанинг олдида телефон овозини баландлатиб, Мадина билан кўришмагани, айни пайтда ҳомиладор қизи билан дўкон айланиб юргани, тадбирни уюштиролмай қолиши мумкинлигини билдирган. Санжар Очилов эса дабдурустдан айни пайтда Мадина Ғафурованинг фоҳишалик билан шуғулланаётганликда айблаган.

    — Ўзим ҳақимдаги бундай ножоиз сўзларни эшитиб туриш мен учун осон бўлмади. Қайси айбим учун, деган савол мени қийнарди. Наҳотки, ўзим қилмаган ишлар учун қонунга хилоф равишда саҳналаштирилаётган сохта жиноятлар қурбонига айланаётган бўлсам, деб қўрқиб қолдим, — деди Мадина Ғафурова. — Қўрқиб, ўзимни йўқотиб қўйганим учунми, ўша тобдаёқ Шаҳлога 100 АҚШ доллари бериб, мени тинч қўйишини, тўғри ниятда унга хорижга чиқиш визасини очишда кўмаклашганимни билдириб, йиғлаб кетиб қолдим. Шундай босим ҳолатида Шаҳлодан уйи учун олдиндан тўловини амалга оширганим – ўзимга тегишли бўлган 300 АҚШ долларини ҳам, 120 АҚШ долларига тенг атир-упаларнинг пулини ҳам олишни унутибман.

    Шу куннинг ўзида Мадина Ғафурова Шаҳло Холмуродова номига очтирган сайёҳлик визасини бекор қилдирган. Ўзига очилган сайёҳлик визаси бекор қилингач, Шаҳло Холмуродова ўзига тегишли йўллар орқали виза очтириб, 2018 йилнинг 22 август куни Баҳрайнга учиш учун самолётга чипта харид қилган.

    — У ўзига қайси йўл билан виза очтирганидан хабарим йўқ эди. Шу куни у онамга қўнғироқ қилиб, қўярда-қўймай, менинг аэропортга боришимни, қарзларини қайтаришини ва багажларини ташишга кўмаклашимни илтимос қилди. Эрталаб соат олтига аэропортга бордим. Телефон қиляпман, кўтармади. Шу тобда вилоят ИИБ ходимлари қаршимдан чиқишди. Қўққисдан келиб, 20 август куни устимдан шикоят аризаси тушганини айтиб, мени хизмат машинаси билан Бухорога олиб келишди. Адвокат олмаганим учун аввалига ҳеч нарсани исбот қила олмадим, — сўзида давом этди Мадина Ғафурова. — Аммо суд жараёнида мен билан Санжарни юзма-юз учраштиришмади. Ҳатто, судда гўёки жабрланувчи бўлган Шаҳло Холмуродова ҳам қатнашмади. Ваҳоланки, у тадбирни уюштиришда кўмаклашиб, аллақачон хорижга жўнаб кетган эди. Жиноят менинг елкамга ортилди. Менга шунча айблов — одам савдоси билан айбландим, «дело» эса менинг иштирокимсиз топширилган. На жабрланувчи, на гувоҳлар бор эди. Мен кўмак беришни истамаган, саҳналаштирилиши лозим бўлган тадбир бошқа аёл орқали менинг жиноят иши билан жабр кўришимни таъминлади.

    Суд тергови давомида сўроқ қилинган вилоят ИИБ тезкор ходими Санжар Очилов ўз кўрсатмасида 2018 йилнинг 20 август кунида Шаҳло Холмуродова ариза билан мурожаат қилгани ва улар шу аризага кўра, бир фуқаронинг одам савдоси қурбонига айланиши мумкин, деган хулосага келиб, зудлик билан тадбир эълон қилинганини баён этган.

    «Дарё» мухбири ҳолат бўйича таҳририятга мурожаат этган Мадина Ғафурова эътирозлари юзасидан Санжар Очилов билан телефон орқали боғланган.

    — Мен ариза бўйича материал тўплаганман. Суд вақтида эса ҳолат бўйича тушунча берганман. Суд жиноятни кўриб чиққан, ҳукмини чиқарган, жазосини тайинлаган, тамом. Қандай маълумот керак бўлса, судга мурожаат қилиб, ҳукмдан фойдаланинг, — деб жавоб берган Санчар Очилов.

    — Шикоятчи арзига кўра, судгача бўлган ҳолатлар юзасидан муносабатингизни билдирсангиз...— Судгача ҳеч қандай воқеа бўлмаган. Қандай хоҳласангиз, шундай ёзинг! — деган асабийлик билан Санжар Очилов.

    Айтиш ўринлики, журналист қандай хоҳласа, шундай ёзишдан йироқ туради: журналист томонлар фикрига ва улар томонидан келтирилган манбаларга, шунингдек, суд ҳукмига таянади.

    Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи номига ёзилган ариза юзасидан олиб борилган тадбирда иштирок этган вилоят ИИБнинг яна бир тезкор вакили Собир Саиджонов (исм-шарифи ўзгартирилган) қуйидагиларни маълум қилди: — Ариза юзасидан биз томондан олиб борилган фаолият қанчалик қонуний ёки қонуний эмаслигига прокуратура органи ва суд баҳо беради. Бу борадаги текширув ишлари тегишли тартибда амалга оширилган. Ҳолат бўйича аниқланган ҳужжатларни судга тақдим этганмиз. Жиноят иши қўзғатилган. Тергов бўлган. Суд ўтказилиб, ҳукм чиқарилган. Агар биз ноқонуний хатти-ҳаракат олиб борганимизда, бу суд томонидан қонунга хилоф, деб топилган бўларди. Жиноят Процессуал Кодексининг 46-моддасида айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган. Айтиш ўринлики, ҳар бир айбланувчи ўзини оқлашга, турли баҳона ёки важлар кўрсатишга ҳаракат қилади. У алдаши, нотўғри кўрсатма бериши ёки умуман кўрсатма бермаслиги ҳам мумкин. Шунга кўра, айбланувчи айбига иқрор бўлиши шарт эмас. Фуқаро Мадина Ғафурованинг ҳам кўрсатмалари эса ўзини оқлаш учун қилинаётган важлар, холос. Унга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман суди томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари юзасида ҳукм чиқарилган.

    Жиноят ишлари бўйича Вобкент туман раиси Маҳмуд Орипов: — Мадина Ғафурованинг жиноят ишини ҳақиқатан мен кўрганман. Жабрланувчи Ўзбекистон Республикасидан чиқиб кетганлиги тасдиқланиб, ундан кўрсатма олиш имкони бўлмади. Тарафларнинг фикрлари инобатга олиниб, жиноят иши белгиланган тартибда ва белгиланган муддатда кўриб чиқиб, қонуний ҳал қилинди. Яъни Мадина Ғафурованинг муқаддам судланмагани, жиноятдаги иштироки даражаси инобатга олиниб, ЖКнинг 57-моддасига асосан 4 йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган эди. Судланувчида апелляция шикояти бериш ҳуқуқи бор. Айни пайтда вилоят прокурори процессига енгил жазо сўраб қилган мурожаати Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига кўриб чиқиб, қонуний қонуний ҳал қилиш учун юборилган, — деди.

    Суд судланувчи Мадина Ғафуровага нисбатан жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилганда, унинг шахсини, оилавий шароитини, қарамоғида 2 нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини ҳамда айни пайтда ҳомиладор эканлиги, айбига қисман иқрорлигини, шунингдек, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар, деб баҳолаган. У Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-модда 2-қисмининг «е» банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан ЖКнинг 57-моддаси қўлланилган.

    — Жиноят иши бўйича ҳимоям остидаги Мадина Ғафурованинг айбини тасдиқловчи бирор-бир далил мавжуд эмас. Бироқ тергов органи унинг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, виза, авиа чипта ҳамда Мадина Ғафурова ва Шаҳло Холмуродовалар ўртасидаги телефонга ёзиб олинган овозлар стенограммаси билан тасдиқланишига ҳавола қилган. Бироқ стенограмма баённомасида 1-шахс ва 2-шахс ўртасидаги ёзувларда фақатгина Шаҳло Холмуродованинг суҳбати қолдирилган. Мадина Ғафурованинг унинг гапларига қай тарзда жавоб берганлиги ҳақидаги ёзувлар мавжуд эмас. Мадина Ғафурованинг ушбу ҳолат юзасидан стенограммани тузган мутахассисни сўроқ қилиниши таклифига суд томонидан ойдинлик киритилмаган. Бундан ташқари, илгари бир неча маротаба одам савдоси, чегарани қонунга хилоф равишда кесиб ўтиш, фирибгарлик жиноятлари билан бир неча бор судланган ва жавобгарликка тортилган Раъно Жумаева айни жиноят ишини тергов қилиш жараёнида шубҳали равишда ғойиб бўлган. Тергов ҳаракатини ўтказиш чоғида унга зарурат туғилган бўлса-да, тергов органи зарур тергов ҳаракатини ўтказмасдан жиноят ишини судга юборган. Худди шундай ҳолат ариза муаллифи Шаҳло Холмуродова билан ҳам кузатилган. У ариза ёзгач, тергов органига юзлаштириш, тергов ҳаракатларини ўтказиш лозим бўлса-да, шубҳали тарзда ғойиб бўлган. Бу ўз-ўзидан аёлларнинг мансабдор шахслар, яъни ИИБ айрим тезкор ходимлари билан тил бириктириб, олдиндан ўйланган ва саҳналаштирилганини кўрсатади. Шаҳло Холмуродова илгари ҳам шахсга нисбатан туҳмат қилиш, жиноят ҳақида ёлғон хабар бериш каби жиноятларни содир этган, — деди адвокат Рустам Саъдуллаев.

    Биринчи босқич суди томонидан Мадина Ғафурова жиноий ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-модда 2-қисмининг «е» банди билан квалификация қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 25-бандида апелляция инстанцияси суди ЖК 70-72-моддаларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда – маҳкумни жазодан озод қилишга ҳақлилиги тушунтирилган.

    Судланувчи Мадина Ғафурова ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ҳукмдан норози бўлиб, Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судига 2019 йилнинг 3 апрель куни апелляция тартибида киритган шикоят аризаси одилона қаноатлантирилган.

    2019 йилнинг 2 май куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди биносида кассация инстанциясининг очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Вилоят кассация инстанцияси ажримига кўра, Мадина Ғафуровага нисбатан жиноят ишлари бўйича Вобкент туман судининг 2019 йил 5 февралдги чиқарган ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган. Бироқ Ўзбекистон ЖКнинг 70-моддасига асосан суд ҳукмига кўра, тайинланган озодликни чеклаш жазосидан озод этилган.

    — Яқинларим, қавму-қариндошларим, қўни-қўшниларим олдида мен учун бу юкни кўтариб юришнинг ўзи жудаям оғир бўлди. Бугунги одил судлов давлатга, жамиятга бўлган ишончимни яна бир карра оширди, — деди Мадина Ғафурова.

    16.05.2019, 19:10   Изоҳ (0)   18307
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда автобус ва Spark тўқнашиб кетди, бир неча киши жароҳатланди (фото)

    16.05.2019, 19:05

    Тошкент ҳокимлиги тадбиркорлардан хонадонлар сотиб олишини маълум қилди

    16.05.2019, 18:52

    Тошкент вилоятидаги Makro супермаркетида ёнғин юз берди

    16.05.2019, 18:39

    Ўзбекистонда Renault автомобиллари пайдо бўлиши мумкин

    16.05.2019, 18:26

    Тошкентдаги халқаро форумда Алишер Усмонов ва Фаттоҳ Шодиев қатнашади

    16.05.2019, 18:14

    Термизда судьяга пора таклиф қилган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

    16.05.2019, 17:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Ўзбекистон автомобиль йўлларини яхшилашга ёрдам беради 

    Ўзбекистон | 11 июн, 09:20

    Лос Анжелесда комендантлик соати жорий этилди

    Дунё | 11 июн, 08:48

    Ўзбекистон президенти ташриф буюрган Ўзбекистон-Қатар баҳсидан фотогалерея

    Ўзбекистон | 11 июн, 00:33

    Тошкент халқаро аэропортида қарийб 1 млрд сўмлик заргарлик буюмларини яширинча олиб кирмоқчи бўлганлар тўхтатилди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:55

    БМТ ҳисоботи: Туғилишнинг пасайиши яшаш даражаси ошиши ва келажак ташвиши билан боғлиқ

    Дунё | 10 июн, 23:45

    Одам савдоси учун қидирилаётган ўзбекистонлик аёл Истанбулдан Тошкентга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:35

    Бухорода ота мактабга келиб, ўғлининг синфдошларини аёвсиз калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:25

    “Россиянинг тегишли идораларини Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақириб қоламиз” — ТИВ

    Ўзбекистон | 10 июн, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.