Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +18°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    АҚШлик кадетлар 3 ҳафта давомида ўзбекистонлик курсантлар билар тажриба алмашади

    16.05.2019, 21:15 21844

    Кеча, 15 май куни Қуролли Кучлар академиясида билим юрти курсантлари ва АҚШ Қуролли кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг 36 нафар кадети иштирокида «Буюк саркардалар ва давлат арбоблари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Конференция давомида Академия курсантлари ва тингловчилари Амир Темур, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа буюк намоёндалар ҳақидаги маърузаларини ўзбек, рус, инглиз тилларида баён этди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Шунингдек, хорижлик кадетлар учун Ўзбекистоннинг қадимий тарихи, шонли ўтмиши ва бугуни тўғрисида тайёрланган ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Ушбу учрашув аввало икки давлат ёшларининг ўзаро фикр алмашиши, эркин ва дўстона мулоқоти учун замин яратмоқда.

    Таъкидлаш керакки, АҚШ Қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида Академия ҳамда Мудофаа вазирлигининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасалари фаолияти, ўқув тизими, курсантларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

    Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюриб, Қуролли Кучлар академиясидаги ўқув жараёнлари билан танишган эди.

     

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг 24 ёшли қизи бош вазир ўринбосари бўлди

    Бугун, 23:10

    Тошкент метрополитенининг ерусти йўналишидаги икки бекат оралиғида поезд ҳаракати тўхтатилди

    Бугун, 23:00

    ОЧЛ. “Насаф” Қаршида “Ас-Садд” устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди 

    Бугун, 22:59

    Туғилган кунида ёниб кетган йигит, Қуддусдаги Йиғи девори, бир дақиқалик сукут сақлаётган украиналиклар — 2-октябр суратлари

    Бугун, 22:40

    “Ал-Иттиҳод” майдон четига қўйилган бюст туфайли “Сепаҳон”га қарши ўйнашдан бош тортди 

    Бугун, 22:37

    Қозоғистон мамлакат ҳақида салбий гапирадиган хорижликлар реестрини юритмоқда

    Бугун, 22:30

    Европа Иттифоқи йил охиригача Украинага 5 миллиард евро миқдорида ҳарбий ёрдам ажратиш бўйича келишиб олиши мумкин

    Бугун, 21:55

    Шавкат Мирзиёев Қатарга давлат ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди

    Бугун, 21:34

    Хитой шарқида йўловчи самолёти ҳалокатга учради

    Бугун, 21:30

    АҚШ иккинчи янги авлод стратегик сувости кемаси учун 600 миллиондан ортиқ маблағ ажратди

    Бугун, 21:20

    Тавсия этамиз

    АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Green Card'да иштирок этмоқчи бўлганларга 10 муҳим маслаҳат берди

    11:00 / 02.10.2023

    Худосини чўмилтираётган ҳиндлар, меҳмонга келган айиқ, одамлардан ясалган минора — ҳафта суратлари

    22:00 / 01.10.2023

    Туғилган кунида ёниб кетган йигит, Қуддусдаги Йиғи девори, бир дақиқалик сукут сақлаётган украиналиклар — 2-октябр суратлари

    22:00 / 02.10.2023

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    11:00 / 01.10.2023

    Россия Энгелс авиабазасида Ту-95 самолётларини чизишни бошлади — ОАВ (фото)

    18:00 / 01.10.2023

    Туркиядаги ИИВ биноси ёнида худкуш-террорчи ўзини портлатди (видео) 

    17:00 / 01.10.2023

    Осиё ўйинлари. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Саудия Арабистони устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

    13:00 / 01.10.2023

    “Сен ҳақиқат деб билган нарсалар ким учундир ёлғондан бошқа нарса эмас…” — “Сўнгги дуэл” фильми ҳақида

    09:00 / 01.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.