• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда банд бўлмаган аҳоли янги касбларни эгаллайди

    Ўзбекистонда банд бўлмаган аҳоли янги касбларни эгаллайди, бунинг учун ДХШ шартларида касбга ўқитиш марказлари ташкил этилади, бу Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 394-сон қарорида назарда тутилган. Бу ҳақда Norma хабар берди. 

    Фото: Архив

    Фото: Архив

    Касбий малака, билим ва кўникмаларни ривожлантириш миллий тизими (бундан кейин – Миллий тизим) жорий этилади. Унда қуйидагилар назарда тутилади:

    • касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун, шунингдек, меҳнат бозоридаги реал эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда, ДХШ шартлари асосида ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрлар тайёрлашни ташкил қилиш;
    • касбга ўқитиш нодавлат марказларида (бундан кейин – касбга ўқитиш марказлари) банд бўлмаган аҳоли, айниқса, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш;
    • билим ва кўникмаларни баҳолаш нодавлат марказлари (бундан кейин – билим ва кўникмаларни баҳолаш марказлари) фаолиятини ташкил қилиш;
    • Меҳнат вазирлиги томонидан бозор талабларини ҳисобга олган ҳолда, банд бўлмаган аҳолини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан касбга ўқитиш марказлари ва бошқа таълим муассасалари билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида касбга ўқитиш учун давлат буюртмасини ҳар йили жойлаштириш;
    • билим ва кўникмаларни баҳолаш марказлари томонидан муайян мутахассислик (касб) бўйича касбий билим ва кўникма даражасини тасдиқлайдиган ҳамда Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчиларнинг касблари классификаторига мувофиқ ишчилар касблари малака разрядларини бериш учун асос ҳисобланадиган малака сертификатларини бериш амалиётини жорий этиш;
    • ўрта бўғин мутахассислар ва ишчиларнинг малака даражасини изчил ошириб бориш механизмини жорий қилиш;
    • ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар лавозимларининг касб стандартларини ишлаб чиқиш, қўллаш ва янгилаб бориш механизмини жорий қилиш.
    2019/2020-ўқув йилидан бошлаб, касб-ҳунар коллежларида йирик корхоналар ва кластерлар учун талаб юқори бўлган ўрта бўғин мутахассислар ва ишчи касблар бўйича кадрларни ДХШ шартлари асосида тайёрлаш тартиби эксперимент сифатида жорий қилинади. Бунинг учун махсус Ишчи гуруҳ тузилади, унинг вазифалари:
    • йирик корхоналар ва кластерлар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиш, мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжни ўрганиш;
    • ушбу раҳбарларга ДХШ шартлари асосида мутахассисларни тайёрлашни ташкил этишда томонларнинг устуворликлари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш;
    • бинолари ҳамда иншоотлари касбга ўқитиш ва баҳолаш марказларини ташкил этиш учун хусусий инвесторларга берилиши мумкин бўлган касб-ҳунар коллежларини аниқлаш.
    Ўрта бўғин мутахассисларни тайёрлаш муддати – 2 йилгача, ишчи касблар бўйича кадрларни тайёрлаш муддати – 9 ойгача.

    Касбга ўқитиш марказлари ва баҳолаш марказларини ташкил этишда иштирок этаётган инвесторларга қуйидаги турдаги давлат ёрдами кўрсатилиши мумкин:

    • ер участкаларини бепул ажратиш;
    • юклама даражаси паст бўлган ёки реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки қайта жиҳозлашни талаб қиладиган касб-ҳунар коллежлари бинолари ва иншоотларини ижарага бериш;
    • фойдаланилмай турган бинолар ва иншоотларни инвесторларга ижара ҳақининг «нол» ставкаси бўйича бериш;
    • банд бўлмаган аҳолини касбга ўқитиш марказларида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан ўқитиш учун давлат буюртмасининг кафолатланган энг кам даражасини белгилаш.
    Марказларни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ инвесторларга берилган ер участкалари ва кўчмас мулкни бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири билан келишмасдан олиб қўйиш тақиқланади.

    Меҳнат вазирлиги ҳузурида Касбий малакаларни ривожлантириш республика кенгаши, давлат бошқаруви органлари ҳузурида касбий билим ҳамда кўникмаларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари ташкил этилади. Республика кенгашининг асосий вазифалари:

    • марказларда, жумладан, вақти-вақти билан ва танлов асосида текширувлар ҳамда ўрганишлар ташкил этиш орқали касбга ўқитишни, касбий билим ҳамда кўникмаларни баҳолаш ва бериш жараёнининг сифатини назорат қилиш;
    • Меҳнат вазирлиги томонидан касбга ўқитиш марказлари ва баҳолаш марказларини аккредитациядан ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш;
    • халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба ҳисобга олинган ҳолда, Миллий тизимни янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
    Тармоқ кенгашларининг вазифаси – касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда бериш имконини берадиган аниқ мутахассисликлар (касблар) бўйича касбий стандартларни ишлаб чиқиш.

    Тошкентнинг Яшнобод туманида эксперимент тарзида ташкил этилаётган банд бўлмаган аҳолига хизматлар кўрсатиш бўйича «Ишга марҳамат» мономаркази негизида World Skills (мақсади ишчи касбларнинг нуфузини ошириш ва кўникмаларни ривожлантириш бўлган халқаро нотижорат ҳаракати) методологиясига мувофиқ ДХШ шартлари асосида касбий билим ва кўникмаларни баҳолаш тизими жорий этилади.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2019 йил 14 майдан кучга кирди.

     

     

    15.05.2019, 18:31   Изоҳ (0)   27326
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти Россиянинг «ЛУКОЙЛ» компанияси раҳбарини қабул қилди

    15.05.2019, 18:18

    ИИББ: Тошкентда 3801 нафар шахс ҳалигача биометрик паспорт олмагани аниқланди

    15.05.2019, 18:05

    Раҳим Ражабов: Халқни гадой қилиш эвазига келган ҳашамат кимга керак? (видео)

    15.05.2019, 17:49

    Бош прокуратура уйини АҚШ долларида сотаётган фуқаролар ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

    15.05.2019, 17:33

    Раҳим Ражабов: Ўзбекистон олтинлари Англия, Швейцария ва ҳатто Америка банкларида ҳам бор

    15.05.2019, 17:04

    Тошкентда нефть-газ соҳаси бўйича халқаро конференция ва кўргазманинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    15.05.2019, 16:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59

    Путин 25 йил олдин президент бўлишни хоҳламаганини айтди

    Дунё | 13 июл, 18:11

    Шимолий Корея Россияга 12 млн дан ортиқ снаряд етказиб берган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 17:50

    Британияда 60 га яқин депутат Фаластин давлатини дарҳол тан олишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 17:30

    Марғилонда 2,5 яшар болани босиб кетган Gentra ҳайдовчисига жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 17:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.