• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Раҳим Ражабов: Халқни гадой қилиш эвазига келган ҳашамат кимга керак? (видео)

    Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби Раҳим Ражабов журналист Комилжон Шамсиддиновга берган интервьюсида Асака автомобиль заводининг бунёд этилиши тарихи ҳамда Ўзбекистоннинг бугунги оғир саноати аҳволи ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бир вақтлар бизнинг заводлар СССРнинг исталган корхонасидан ҳам яхши эди. Кейинчалик, Ислом Абдуғаниевич битта менга аччиқ қилиб, оғир саноатни ҳам, авиация саноатини ҳам йўқотиб юборгани яхши иш бўлмади. Министрлар Советида машинасозлик ва оғир саноат бўлими бор эди. Ҳатто шу бўлимниям ёпиб юборди. Заводларни эса муттаҳамларнинг қўлига бериб, тугатди. Ҳозир ҳам яхшилаб текширтириш мумкин: қани, уларни ким хусусийлаштириб олган экан. Қонунда ҳам ёзиб қўйилган – корхонар хусусийлашгандан сўнг ҳам ўз йўналишида фаолият юритиши керак эди. Масалан, ‘Алгоритм’ заводи ҳозирги валютада 20—30 миллиард долларга баҳоланади. У ердаги мураккаб техника ва технологиялар, бинолар-у, оромгоҳлар – ҳаммасини қўшсангиз, шунчага бориб қоларди. Уни ким, қайси пулга сотиб олди, корхона ичидаги технологияларни ким йўқотди? Бу саволларга бугун жавоб йўқ.

    Битта гап айтай, оғир саноати йўқ мамлакат – мамлакат эмас. Нима, самолётни фақат Америкадан сотиб олиш керакми? Атроф мамлакатларга, дейлик, Хитой, Ҳиндистон, Покистонга бизнинг самолётимиз сотилса, ёмонми? Биз бўлсак, ҳаммасини ёпдик. Бугун битта телевизорингиз бузилса, уни тузатиш учун кетадиган ускунаси – ўзидан ҳам қиммат», — дейди Раҳим Ражабов.

    «Раҳматли дўстим бу корхоналарнинг ҳаммаси кераклигини биларди. Аммо... Анави – данғиллама участкалар, тоғдаги дам олиш зоналари, миллиард-миллиард пуллар қаердан келарди унда. Бинолар-ку, кўриниб турибди, миллиард долларларнинг ҳам бир қисмини эшитаяпмиз. Бу нарсаларнинг ҳаммаси – халқни гадой қилиш эвазига келди-ку. Шу ишларни қилган одамлар сиёсатни олиб борди. Ҳалиям мамлакатимиз бой экан, кўп нарса бор экан. Энди келажакни, болаларни ўйлашимиз керак.

    Сиз мендан «Шунча йил ишлаб, бирор корхонанинг акциясини олганмисиз», деб сўранг. Йўқ. Сотиб олганларнинг кўпчилиги муттаҳам, ўша пайтнинг ўзида пулини чиқазиб олишган. Ўша заводлардан кейинчалик бирорта оғир машина ёки трактор чиқибдими? Ҳаммаси ўлди», — дея сўзларини давом эттиради Ўзбекистоннинг собиқ давлат котиби.

    Журналистнинг «Сиз ҳозир ‘Бизда машинасозлик ўлди’ деган хулоса чиқараяпсиз. Лекин бизда автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди-ку», — деган фикрига Раҳим Ражабов қуйидагича муносабат билдиради:

    «Ука, сиз ҳозир машина ишлаб чиқарилаяпти, деяпсиз. Лекин унинг дейлик, битта лампочкаси ўчиб қолса, расво бўлади. Чунки ўзимизда ишлаб чиқарилмайди. Бунақа «ишлаб чиқариш» кимга керак. Майли, ҳамма нарсани юз фоиз шу ернинг ўзида чиқариш қийиндир. Лекин ҳеч бўлмаганда, унинг 60 фоизини ўзимизда ишлашимиз керак...

    Ўшанда мен ҳукумат раиси ўринбосари эдим. Асакадаги ҳозирги автомобиль заводи ўрнида тракторларга прицеп ишлаб чиқарадиган корхона бўларди. Иттифоқо Президент Кореяга борди. У ердан туриб менга ‘Сенинг Асакадаги прицеп заводингни корейсларга сотдим’, дея телефон қилди. Ваҳоланки, заводнинг ўзи бинойидек ишлаб турган эди. Прицеп чиқаришнинг ҳам машаққатлари оз эмас, чунки оддий машина тўртта одамни ташиса, у юк ташийди: тормозлари, ғилдираклари, дисклари мустаҳкам бўлиши керак. Мен у кишига, ‘Автомобиль заводи керак бўлса, ишлаб турган завод орқасидан 45 гектар ер ажратайлик, янгидан қуришсин’, дедим. Лекин ўзингиз биласиз, давлат раҳбари ‘Мен ваъда қилдим’ деб тургач, унинг қарорига қарши чиқиб бўлмайди.

    Шундан кейин ўзим делегацияга раҳбарлик қилиб, Кореяга бордик, бу ерда ҳам муҳокама қилдик. Мен, ишлаб чиқариладиган автомобилнинг сони йилига 80—100 мингта бўлсин, нархи арзон, ҳамёнбоп бўлсин, деган таклифни билдирганман. Бошида 3—4 минг доллар, деб келишдик. У пайтларда бу – уч-тўртта буқанинг пулига тенг эди».

    Собиқ давлат котиби кейинчалик нархлар ниманинг ҳисобига ошиб кетганини қуйидагича изоҳлайди:

    «Чунки энг бошда имзо чекилган ҳужжатларни кўтариб кўрадиган одам йўқ, шекилли. Ўша ерда нарх масаласи қатъий қилиб ёзиб қўйилган эди. Нарх ошишидан – ўзимиздагиларнинг ҳам манфаати бўлса керакдир-да, унисини билмайман. Корея билан бўладими, АҚШ биланми, аввало ўз халқимиз манфаатини кўзлаб, музокара қилиш мумкинми? Ё фақат халқдан шилиб олиб, бюджетни тўлғазиш керакми?.. Э, ўлсин унақа бюджет, кимга керак у».

    Раҳим Ражабов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти айрим соҳаларни етарли даражада назорат қилмагани учун улар ривожланишдан ортда қолганини таъкидлаб ўтди:

    «Жойи жаннатдан бўлсин-у, лекин дўстимдан хафалигим шундаки, у шу ишларни назорат қилмади. Мамлакатга ҳар тарафдан ‘оч бўрилар’ ёпишиб, талаб, бор нарсаниям йўқ қилди. Эсингизда бўлса, зўр чинни заводимиз бор эди. У ерда ишлаб чиқарилган чинниларни мен Г.Киссенжер (АҚШнинг собиқ давлат котиби)га, Саддам Ҳусайнга совға қилганман. Шу завод ҳам сотилиб кетди. Сотиб олган одам билан кейинчалик оғайни бўлиб қолдим. Ўша инсон бир куни, ‘Биласизми, Раҳим ака, заводни бузганимизда, ундан чиққан металл ва ғиштдан яна бешта завод қурсам бўларкан’, деб қолди. Шунақа гаплар. Энди яна қайтадан чинни завод қурилаётган эмиш...

    Оддий халқни – божхоначимиз таласа, транспортчимиз таласа, бошқаси Хитойдан бир сўмлик нарса олиб келиб, ўзимизда 5 сўмга соца... Бу ишлар – махсус қилинган эди. Лекин мен унда кетиб бўлгандим».Раҳим Ражабов шунингдек, дилини оғритадиган ҳолатлар ҳақида ҳам гапириб ўтди:

    «Ўзбекда бир гап бор: ‘Қорнимга эмас, қадримга йиғлайман’. 1997 йилда ишдан кетдим. Бирор одам ‘Раҳим ака, бормисиз, соғмисиз’ дея ҳол-аҳвол сўрагани йўқ. Мана шу турган уйимизнинг ерини ҳам зилзиладан кейин олганман. Кейинчалик ҳатто бирорта квартира ёки дачаям олганим йўқ. Йўқса, ‘Алгоритм’ заводининг 80 минг ишчиси учун квартиралар қурганмиз. На бирор фирма очибман, на бир заводга эгалик қилдим. Ижтимоий таъминот бўлимида ҳам, пенсия жамғармасида ҳам, касаба уюшмасида ҳам инсоф йўқ экан. Оладиган пенсиям – оддий ‘рядовой’ ички ишлар ходиминикидан ҳам кам, бирор санаторийга йўлланмаям беришмади ҳатто. Ана шулардан хафа бўлиб, эзилиб ўтираман».

    15.05.2019, 17:49   Изоҳ (0)   61659
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура уйини АҚШ долларида сотаётган фуқаролар ушлангани ҳақидаги хабарларни рад этди

    15.05.2019, 17:33

    Раҳим Ражабов: Ўзбекистон олтинлари Англия, Швейцария ва ҳатто Америка банкларида ҳам бор

    15.05.2019, 17:04

    Тошкентда нефть-газ соҳаси бўйича халқаро конференция ва кўргазманинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    15.05.2019, 16:21

    Кореялик инвесторлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантиради

    15.05.2019, 16:10

    Ўзбекистонга АҚШ Эксимбанки вакили ташриф буюради

    15.05.2019, 15:59

    Хитой ҳарбий делегацияси Ўзбекистонда офицерлар тайёрлаш масаласини ўрганди

    15.05.2019, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.