Тошкентда бугун, 14 май куни Владимир Спиваков бошчилигидаги Россия миллий филармоник оркестри концерти бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Podrobno.uz»

Тадбир Маданият вазирлиги томонидан Алишер Усмонов ҳомийлигида ташкилланган ва хайрия кўринишига эга.

Рус мумтоз мусиқаси кечаси Чайковскийнинг Бешинчи симфонияси билан очилади. Шунингдек, ёш созандаларнинг «Евровидение» танлови ғолиби Иван Бессонов ижросида Рахманиновнинг иккинчи фортепиано концерти янграйди.