Шаҳрисабзда навбатдаги халқаро мақом санъати анжумани 2020 йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилади. Бу Президентнинг II халқаро мақом санъати анжуманини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармойишида кўзда тутилган.
Ҳужжат билан:
2020 йил 1 июнга қадар республика ҳудудларида мақом ансамблларининг концерт дастурлари, «Ёш мақом ижрочилари», бастакорлар ўртасида «Мақом йўлида яратилган энг яхши асар» каби номинациялар бўйича республика танловлари ҳамда таниқли мақомшунос олимлар, тажрибали мақом ижрочилари иштирокида ижодий учрашувлар ва маҳорат дарсларини ташкил этиш ва ўтказиб бориш;
2020 йил 1 августга қадар анжуман доирасида «Мақом санъатини ривожлантириш истиқболлари» мавзусида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, анжуманда иштирок этадиган хорижий ҳамда маҳаллий мусиқашунос ва мақомшунос олимлар, таниқли санъаткорлар, етук мутахассислар, фахрий меҳмонлар рўйхатини шакллантириш;
Шаҳрисабз шаҳридаги Мақом музейини ушбу санъатга оид тарихий, илмий-ижодий манбалар, қадимий ва замонавий чолғу асбоблари ва бошқа янги экспонатлар билан бойитиш чораларини кўриш белгиланган.
Изоҳ (0)