Россиянинг «Биринчи канал»и орқали эфирга узатиладиган «Голос.Дети» теледастури финалида машҳур қўшиқчи Алсунинг 10 ёшли қизи Микелла Абрамова ғолиб бўлди, деб ёзади «MK.ru». Алла Пугачёва финалдан кейин унинг иштирокчилари билан учрашди.
Хонанда болаларни Рубльёвкадаги муҳташам ресторанда тўплади. Ҳар бир болага шакли «А» ҳарфини эслатувчи тилла кулон бериб чиқди.
«Алла Пугачёванинг олтин юлдузи» қўшиқчи томонидан 2005 йилдаёқ таъсис этилган бўлиб, Алла Пугачёва уни ўзига манзур бўлган ёш истеъдод соҳибларига ва тан олинган артистларга ҳам топширади.
Бундан ташқари, финал қатнашчилари санъаткордан совға тариқасида дипломлар ва пул маблағларига эга бўлди.
Изоҳ (0)