28 апрель, якшанба куни футбол бўйича Италия чемпионатининг 34-турида «Милан» сафарда «Торино»га мағлуб бўлди (0:2).
Женнаро Гаттузо жамоаси кетма-кет 5 та ғалабали сериясидан сўнг охирги 7 та ўйиннинг 2 тасида дуранг ўйнаган бўлса, 4 та учрашувда эса мағлубиятга учради ва атиги битта ўйинда ғалаба қозонди. Натижада жамоа келаси мавсум Европа Чемпионлар Лигасида ўйнамайдиган бўлди.
Маълумот учун, клуб 56 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 7-ўринда бормоқда. «Аталанта» ва «Торино» клублари ҳисобида ҳам 56 очкодан мавжуд, лекин улар қўшимча кўрсаткичларга эга.
Келаси мавсум Италиянинг 7 та клуби еврокубокларда: 4 таси Европа Чемпионлар Лигасида, 3 таси эса Европа Лигасида иштирок этади.
Агар 8-ўринда бораётган «Лацио» (55 очко) Италия Кубоги финалида «Аталанта»ни юца, А Серияни 7-ўриндан пастки поғоналарда тугаца ҳам Европа Лигасида иштирок этади.
«Милан»нинг сўнгги 7 та ўйиндаги натижаси:
- «Милан»—«Интер» 2:3
- «Сампдория»—«Милан» 1:0
- «Милан»—«Удинезе» 1:1
- «Ювентус»—«Милан» 2:1
- «Милан»—«Лацио» 1:0
- «Парма»—«Милан» 1:1
- «Торино»—«Милан» 2:0
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)