20 апрель, шанба куни футбол бўйича Испания чемпионатининг 33-тури доирасида 4 та ўйин ўз ниҳоясига етди.
Диего Симеоне қўл остидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби «Эйбар» майдонига сафар қилди.
Учрашувдаги ягона гол 85-дақиқада Мадрид клуби аъзоси Тома Лемар томонидан урилди. Натижада «матрасчилар» меҳмонда кечган баҳсда «Эйбар»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва навбатдаги 3 очкога эга бўлди.
Мадридликлар келаси мавсум ҳам Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини муддатидан аввал қўлга киритди.
Шу куни мусобақа жадвалида яққол пешқадамлик қилаётган Каталониянинг «Барселона» жамоаси ўз майдонида «Реал Сосьедад»ни синовдан ўтказди.
Беллашувнинг 45-дақиқасида каталонияликлар ҳимоячиси Клемент Лангле Усмон Дембеле узатган тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 62-дақиқага келиб меҳмон жамоа аъзоси Хуанми ҳисобни тенглаштирди (1:1). Орадан 2 дақиқа ўтиб «кўк-анор ранглилар»нинг бошқа бир ҳимоячиси Жорди Алба жамаосининг иккинчи голига муаллифлик қилди (2:1).
Шу тариқа «Барселона» «Камп Ноу»да бўлиб ўтган баҳсда «Реал Сосьедад» устидан ғалаба қозониб, 3 очкони қўлга киритди.
Мазкур турдан сўнг Эрнесто Вальверде шогирдлари очколари сонини 77 очко жамғариб, мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. Энг яқин таъқибчиси «Атлетико Мадрид»да эса 68 очко мавжуд.
Ла Лига
33-тур баҳслари
20 апрель, шанба
«Сельта»—«Жирона» 2:1
Голлар: 1:0 34 Яго, 1:1 — 48 Порту, 2:1 — 69 Буфал«Эйбар»—«Атлетико Мадрид» 0:1
Гол: 0:1 — 85 Лемар«Райо Вальекано»—«Уэска» 0:0
«Барселона»—«Реал Сосьедад» 2:1
Голлар: 1:0 — 45 Лангле, 1:1 — 62 Хуанми, 2:1 — 64 АлбаЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)