News cover

Эронлик Нобель совриндори Наргис Муҳаммадий шифохонага ётқизилди

Наргис Муҳаммадий соғлиғи кескин ёмонлашгани сабаб Эроннинг Занжон шаҳридаги шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда унинг оиласи жамғармаси маълум қилди, дея хабар бермоқда Reuters.

Маълум қилинишича, унда юрагида оғир муаммо пайдо бўлган ва бир неча бор ҳушидан кетиб қолган. Қамоқхона шифокорлари унинг ҳолатини жойида даволаш имконсиз деб топиб, шифохонага кўчиришга мажбур бўлган.

Норвегия Нобель қўмитаси ҳам Муҳаммадий соғлиғи ёмонлашаётганидан хавотир билдирди.

“Фаолнинг соғлиғидаги кескин ёмонлашув — икки бор ҳушидан кетиш ва оғир юрак хуружи сабаб у зудлик билан шифохонага кўчирилди. Қамоқхона шифокорлари унинг ҳолатини жойида даволаш имконсиз деб топди. Аввалроқ уни Теҳрондаги ихтисослашган шифокорлар даволаши тавсия этилган эди”, дейилади баёнотда.

Агентлик бу маълумотни мустақил тасдиқлай олмаган. Жамғарма баёнотида кўчириш “сўнгги чора” бўлгани ва даволашга кеч қолинган бўлиши мумкинлиги қайд этилган.

50 ёшли Наргис Муҳаммадий аёллар ҳуқуқлари учун курашгани ва Эронда ўлим жазосига қарши чиққани учун 2023-йилда, қамоқда бўлган пайтида тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.  У 2024 йил охирида соғлиғидаги муаммо сабаб вақтинча озод қилинганди.

Моҳаммадий жорий йилнинг февраль ойида яна 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўшанда Нобель қўмитаси Эрон ҳукуматини уни зудлик билан озод қилишга чақирган.

У 2025 йил декабрь ойида адвокат Хосров Аликордининг ўлимини қоралагач, ҳибсга олинган. Прокурор Ҳасан Ҳематифар унинг Машҳад шаҳридаги маросимда “провокацион баёнотлар” қилганини ва одамларни тартибни бузишга ундаганини айтган.

Муҳаммадий жами 31 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган

Наргис Муҳаммадий Эрондаги ҳуқуқ ҳимоячилари маркази вице-президенти ҳисобланади. Сўнгги 20 йил ичида мамлакат расмийлари уни тузумга қарши чиқишлари, шунингдек, журналистик ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти сабаб бир неча бор қамоққа ташлаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси жами 13 марта ҳибсга олинган. Янги ҳукмни ҳисобга олмаганда, унга тайинланган қамоқ жазосининг умумий муддати 31 йилни ташкил этади, шундан 10 йилини у аллақачон ўтаб бўлган.

Хусусан, 2021-йилда Муҳаммадий "давлатга қарши тарғибот"да айбланиб, 2,5 йилга озодликдан маҳрум этилган ва 80 дарра урилган. 2024 йил декабрь ойида ҳуқуқ ҳимоячиси соғлиғи туфайли уч ҳафтага жазодан озод қилинган, кейин бу муддат узайтирилган.

Фаолнинг тарафдорлари айтишича, қамоқда бўлган йиллар давомида Муҳаммадий бир неча бор юрак хуружини бошдан кечирган. 2022-йилда унга шошилинч жарроҳлик амалиёти ўтказилган. 2024 йил охирида шифокорлар унинг суяк тўқимасида ўсма аниқлаган, кейинчалик у олиб ташланган.

Бугун, 16:21

Тавсиялар

Лайфстайл ва Маданият

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: