20 апрель, шанба куни Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати давом эттирилмоқда.
-49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Нодиржон Мирзааҳмедов илк жангини япониялик Даичи Ҳасебега қарши ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчи рақибини катта устунлик билан мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди. Таъкидлаш жоиз, ҳакамлар Нодиржоннинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)