Самарқанд шаҳрига Хитой халқаро дўстлик жамияти раиси Ли Сяолинь бошчилигидаги делегация аъзолари келди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
Ташриф давомида меҳмонлар вилоят ҳокимининг ижтимоий ривожлантириш масаалари бўйича ўринбосари Рустам Қобилов, туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев билан учрашди.
Музокараларда келгусида Хитойнинг яна 6 та шаҳри биродар шаҳарлар сафига қўшилиши бўйича ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди. Шу пайтгача Сиан шаҳри Самарқанднинг биродар шаҳри ҳисобланарди.
Шунингдек, делегация аъзолари Самарқанд делегациясини шу йил май ойида Хитойда жамият томонидан ташкил этиладиган Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигига бағишланган тақдимот форумида иштирок этишга таклиф этди.
Изоҳ (0)