Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Бугунги кунда жазони ижро этиш муассасаларида 6 та идоравий умумтаълим мактаби ва мактабларнинг филиаллари фаолият юритмоқда.
Қарорга мувофиқ, Тошкент вилояти ИИБ Пробация ва жазоларни ижро этиш бўлими тарбия колониясининг 5-мактаби Зангиота тумани 35-мактаби билан бирлаштирилди. Колонияда мазкур мактабнинг филиали ташкил этилди.
Шунингдек, Касб-ҳунар таълими марказининг жазони ижро этиш муассасалари ҳудудидаги 4 та касб-ҳунар таълими муассасалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилиб касб-ҳунарга ўргатиш марказларига айлантирилди. Марказлар маҳкумларга сифатли билим беради ва меҳнат бозорида талаб этиладиган касбларга тайёрлайди.
2019/2021-ўқув йилидан маҳкумларни ўқитиш жараёнига замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологиялар жорий этилади ҳамда бу бўйича ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)