Ботиржон Ҳамидов Андижон вилоятининг Олтинкўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Ботиржон Ҳамидов 1978 йилда Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. 1999 йилда Андижон давлат тиллар педагогика институтини, 2005 йилда Андижон давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича инглиз филологияси, ҳуқуқшунослик мутахассисликларига эга.
Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини Андижон вилояти Избоскан тумани давлат солиқ инспекцияси Хавфсизлик ва солиқ органларида коррупцияга қарши курашиш бўйича катта инспектори лавозимидан бошлаган.
Янги лавозимга тайинлангунга қадар Ботиржон Ҳамидов Андижон вилояти давлат солиқ бошқармасида Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаган.
Изоҳ (0)