Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов Ўзбекистонда февраль ойида чиқарилган еврооблигациялар келтираётган даромад ҳукуматни қониқтираётганини айтди, деб хабар берди «Газета.uz».
Бу ҳақда у 17 апрель куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилган.
Унинг айтишича, дастлаб қиймати 500 доллар бўлган беш йиллик қоғозлар 5,625—5,75 фоиз атрофида даромад келтириши кутилган, бироқ у 4,75 фоизгача тушиб кетган. Облигациялар чиқарилганидан сўнг икки ой давомида жойлаштиришнинг энг кам нархи номиналнинг 98,9 фоизини, энг кўпи 100,5 ёки 101 фоизни ташкил этган.
«Барчаси АҚШ бозори, қайта молиялаш ставкасига, айрим ривожланаётган давлатларда воқеалар қандай тус олаётганига боғлиқ, яъни бизнинг облигацияларимиз биржа курсига кўплаб омиллар таъсир кўрсатади», — дейди Одилбек Исоқов.
Шунингдек, бу улар учун ҳам барометр эканлиги, агар нимадир нотўғри қилинса, бу биржа курсига деярли албатта таъсир кўрсатишини қўшимча қилган.
Ўзбекистон компаниялари қачон халқаро қарз бозорига кириши режалаштирилаётгани ҳақида сўралган саволга Молия вазири ўринбосари «давлатнинг кўпгина компаниялари халқаро молиявий стандартлар (International Financial Reporting Standards, IFRS)га ўтмаган», — деб жавоб берган.
Изоҳ (0)