Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкентда соғлиқни сақлаш соҳасида биринчи халқаро инвестициявий форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, тиббиёт соҳаси инвестицион жозибадорлигини ошириш ва халқаро стандартларни жорий этишга қаратилган форумда Россия, Хитой, Франция, Греция, Ҳиндистон, Беларусь, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Қозоғистон, Тожикистон ва Озарбайжон сингари ўндан зиёд мамлакат ҳамда Ўзбекистон компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Форумда қайд этилганидек, бугунги кунда соғлиқни сақлаш соҳасида инвестицияларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилиб, умумий қиймати 600 миллион доллардан зиёд 17 та истиқболли сармоявий лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда жами 23 миллион долларга тенг тўртта инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Айни пайтда хорижий сармоядорлар иштирокида нафақат пойтахт, балки мамлакатнинг барча ҳудудларида 50 га яқин йирик хусусий тиббиёт муассасалари ташкил этилиб, самарали фаолият юритмоқда.

2018 йилда соғлиқни сақлаш соҳасидаги халқаро молия институтлари кўмагида олтита лойиҳани амалга оширишга 24 миллион доллар сарфланган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич бир неча бараварга ошиб, йил охиригача 110 миллион доллар қийматидаги 8 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фармацевтика саноатига инвестицияларни йўналтиришга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда. Ўтган йилда фармацевтика саноатида 96 миллион долларга тенг 34 та инвестициявий лойиҳа, жумладан, 7 та эркин иқтисодий зонада 61 миллион доллар қийматидаги 8 та лойиҳа амалга оширилди. Бундан ташқари, ушбу зоналарда 169 миллион долларга тенг 30 лойиҳани амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилда жами 485 миллион долларга тенг инвестиция лойиҳалари амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш истиқболлари, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика саноатининг сармоявий салоҳияти, давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида саноат ривожлантириш ва Ўзбекистонда тиббий туризмни йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Форум доирасида B2B ҳамкорлик кооперацияси биржаси ҳам бўлиб ўтади.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан «Ўзэкспомарказ»да «Соғлиқни сақлаш— 2019» 24-халқаро соғлиқни сақлаш кўргазмаси ташкил этилиб, унда 22 мамлакатдан 250 та компания ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи тиббий жиҳозлар, лабораториялар, фармацевтик ва стоматологик асбоб-ускуналар, дори-дармон маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазма доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Ўзбекистонда тиббий туризм салоҳияти» мавзусида тақдимоти ҳам ўтказилади.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Форумнинг очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар