Туркиянинг «Ipakyolu» стратегик тадқиқотлар маркази ва Broadcasting groupтомонидан ташкил этилган маросимда Туркия дунёсига қўшган ҳиссаси учун бир қанча сиёсатчи, вазир ва йирик тадбиркорлар тақдирланди.
«ЎзА»нинг хабар беришича, «Йилнинг давлат арбоби» номинацияси бўйича мукофотга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев муносиб кўрилган. Мукофотни Президент номидан Истанбулдаги бош консул Шуҳрат Аминов қабул қилиб олди.
Шунингдек, турли номинациялар бўйича Қирғизистон, Гагаузия, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон давлатларининг консуллари ҳам дипломатик корпус вакиллари мукофотларни қабул қилиб олди.
Изоҳ (0)