14 апрель куни соат 23.00 атрофида Тошкентдаги «Мовий гумбазлар» ресторани яқинидаги скейт майдончасида 40 ёшли А. М., 28 ёшли Э. Т. ва 22 яшар П. К., К. К. ва Р. Х. лар ўртасида можаро юзага келган. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳодиса жойига зудлик билан патруль-пост хизмати гуруҳи етиб келди ва можаро янада кескинлашувининг олдини олди. П. К., К. К. ва Р. Х. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
«Мазкур ҳолат бўйича тўпланган маълумотлар Яккасарой туман маъмурий судига тақдим этилган», дейилади хабарда.
Изоҳ (0)