26 май куни Дональд Трамп Японияга сафари пайтида сумо турнирига ташриф буюришни режалаштирмоқда, деб хабар берди «ТАСС».
Хабарда айтилишича, Япония ассосиацияси ҳозирда тегишли тайёргарликларни амалга оширмоқда.
Трампнинг Японияга сафарининг биринчи куни Токиода сумо бўйича император кубоги учун баҳорги турнир ўтказилиши вақтига тўғри келади.
Трамп, шунингдек, 1 май куни ўзининг отаси Акихитонинг истеъфосидан сўнг тахтга ўтирадиган император Нарухито билан учрашган биринчи хорижий раҳбар бўлади.
Дональд Трамп Японияга охирги марта 2017 йилда ташриф буюрган.
Изоҳ (0)