КХДР Олий халқ кенгаши депутатлари Шимолий Кореянинг 2019 йилги бюджетини тасдиқлади, деб хабар берди «Вести.ru».
Қайд этилишича, унда харажатларнинг деярли ярми (47,8 фоизи) миллий иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтирилади.
Давлатнинг устувор йўналишлари қаторида янги шаҳарлар ва курортлар, шунингдек, сайёҳлик ҳудудлари қурилиши айтиб ўтилган.
Энг муҳим саноат объектлари сифатида фосфорли ўғит заводи, иссиқхона хўжалиги ва суғориш каналлари, электростанциялар қайд этилган.
Шунингдек, фан ва техника соҳасини молиялаш ҳам сезиларли (8,7 фоиз) оширилган.
Изоҳ (0)