Давлатнинг биринчи шахслари, шу жумладан Владимир Путин учун ишлаб чиқилган «Кортеж» лойиҳаси доирасида Aurus’нинг «люкс» турига мансуб йўлтанламас машина прототипи пайдо бўлиши санаси айтилди, деб ёзади «Звезда»
Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров маълум қилган. Унинг айтишича, Komendant бренди остидаги янги автомобиль апрель ойи охиригача пайдо бўлади.
Қайд этилишича, янги моделда ҳеч қандай муаммолар бўлмаслиги учун у яхшилаб синовдан ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)