Судан мудофаа вазири Авад ибн Ауф мамлакат ўтиш даври ҳарбий кенгаши раҳбари сифатида қасамёд келтирди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» маълум қилди.
Авад ибн Ауф мамлакатда уч ой давом этадиган фавқулодда ҳолат жорий этилишини билдирди.
Шунингдек, ҳукуматни шакллантириш учун икки йиллик ўтиш даври ҳам белгиланди. Бу муддат мобайнида мамлакатни вақтинчалик кенгаш бошқаради.
Изоҳ (0)