Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ҳаракатларини санкция билан солиштирди, деб ёзади «Газета.ru».
У Россиянинг Беларусдан олма импорт қилишга қўйилган чекловини қоралаган.
«Улар шу даражада сурбетлашганидан бизнинг қўлларимизни қайиришни бошлади», — деган Лукашенко.
Беларусь президентининг айтишича, Россия ҳаракатлари мантиқсиз бўлиб, ғарб давлатлари санкцияларини танқид қилиш баробарида ўз шерикларига чекловлар қўймоқда.
«Уларнинг ўзи санкция остида бўлгани учун буни танқид қилмоқда ва мен уларни бутунлай қўллаб-қувватлайман. Лекин шу билан биргаликда ўзларининг яқин иттифоқчиларига қарши худди шундай жанг қилмоқда», — деган у.
Изоҳ (0)