Президентнинг тегишли қарори билан халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил мақсадида Ўзбекистонда Шарда университети ташкил этилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Университетдаги ўқув жараёнлари Шарда университети (Ҳиндистон) ўқув дастурлари асосида Ўзбекистон давлат таълим стандартлари талабларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган ўқув режалари ва дастурлари бўйича олиб борилади.
Ўқув жараёни 2019/2020-ўқув йилидан бошланади.
Университетда қуйидаги ва талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали мутахассислар халқаро стандартлар даражасида тайёрланади:
электр муҳандислиги;
ахборот технологиялари ва киберхавфсизлик;
компьютер тизимларига хизмат кўрсатиш;
электроника;
коммуникация муҳандислиги;
бизнес-менежмент.
Университет битирувчиларига Ўзбекистон ва Ҳиндистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Шарда университети Андижон вилоятида жойлашади.
Изоҳ (0)