Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тадбиркорлик фаолияти —кашта, миллий либослар безаги яратиш билан шуғулланувчи Анвар Ражабовнинг цехига бир неча нафар номаълум шахс қўлларида бита, арматура ва бошқа темир бўлаклари билан келиб, уни аёвсиз калтаклаган. Бу ҳақда UzNews хабар берди.
Сурхондарёдаги халқаро бахшичилик фестивали учун либослар тайёрлаб берган 34 яшар тадбиркорга кўплаб жароҳат етказилгани айтилмоқда.
Тадбиркор яқинларидан бирининг маълум қилишича, бу худди «Aurum 898» тунгги клубида спортчи Жамшид Кенжаев калтаклангани каби рўй берган, фақат бу ҳолатда Анвар Ражабов тирик қолган.
У шошилинч тарзда Чилонзор туманидаги шифохонага етказилган. Ражабов оғир аҳволда шифохонада қолмоқда.
Вазиятни ўрганиш давомида бу ҳолатни прокуратура органлари ҳали тўлиқ назоратига олмагани, тадбиркорни калтаклаганлар унинг олдига келиб нима сабабдан ИИВга мурожаат қилгани юзасидан изоҳ сўраётгани, тезроқ шифохонадан чиқишини талаб қилаётгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)