ПСЖ ҳужумчиси Эрик Максим Шупо-Мотинг 7 апрель, якшанба куни бўлиб ўтган Франция чемпионатининг 31-туридан ўрин олган «Страсбург»га қарши ўйиндаги қўпол хатоси ҳақида гапирди.
«Аввалига Нкунку менга пас беряпти деб ўйладим. Лекин у зарба берган экан. Балки ҳимоячи тўпни қайтарар деган ўй ҳам ҳаёлимдан ўтди.Қуйида футболчининг антиқа «қаҳрамонлигини» кўриш мумкин:Кейин тўпга тегайми ёки тегмайми дея иккиландим. Ўзимга ўзим: «Балки, ўйиндан ташқари ҳолатдадирман» дедим. Ҳаммаси жуда тез бўлди. Тўпга тегиндим, аммо у дарвоза тўсинига тегди.
Шармандали ҳолат бўлди, тўпга тегмасам ҳам, у дарвозага кириши мумкин эди.
Бунинг учун узр сўрайман, лекин биз бошни баланд кўтарган ҳолда мана шундай руҳда олға боришимиз керак», — дейди Шупо-Мотинг Canal+’га берганинтервьюсида.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)