7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Англия Кубоги 1/2 финалининг иккинчи жуфтлик баҳсида «Уотфорд» «Вулверҳэмптон»ни мағлубиятга учратди (3:2).
Учрашувда «бўрилар» аъзолари Метт Доэрти (36) ва Рауль Ҳименес (62) жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 79-дақиқада Жерар Деулофеу меҳмон жамоа дарвозасини ишғол қилди (79). Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида «Уотфорд» ҳужумчиси Трой Дини пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди (2:2).
Қўшимча бўлимнинг 104-дақиқасида Жерар Деулофеу дублга эришди ва жамоасини финалга олиб чиқди (3:2).
Натижада «Уотфорд» ўзининг тарихида иккинчи бор Англия Кубогининг финал йўлланмасини қўлга киритди. Клуб илк бор 1984 йилда финалга чиққанди. Ўшанда жамоа «Эвертон»га мағлуб бўлганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)